“Шўртан” бир қатор мураббийлар билан музокаралар олиб бормоқда
Шу кунларда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси бир қатор назорат учрашувларини ўтказди. Учта бахсда ҳам йирик ҳисобдаги мағлубиятлар қайд этилди.
Жамоа олдига бош ҳомий “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбарияти томонидан 2019 йилги чемпионатда Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Таббийки, бунинг учун футболчилар билан тажрибалироқ ҳамда малакали мутахассислар иш олиб бориши керак. “Шўртан” ПФК бош директори В.Г.Алешниковнинг сўзларига қараганда, айни пайтда бир қатор таниқли мураббийларнинг номзодлари кўриб чиқиляпти. Уларнинг айримлари билан музокаралар ҳам ўтказилди.
Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, яқин кунлар ичида “Шўртан” жамоасига янги бош мураббий тайинланади.
Фикрлар