Ўзбекистон терма жамоасининг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлар учун ҳакамлар маълум бўлди

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида БАА ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, ВАРда эса Александр Кинг ишлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жоу Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, ВАРда эса Фу Минг фаолият олиб боради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998911208400
13/05/2025 17:12
Олга Узбекистон Арабларга голлар урамиз, Дубайда биз байрам киламиз, Худо хохласа келгусида, Мундиалга бирга борамиз.