Шота Арвеладзе "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?
Турнинг марказий ўйини шак-шубҳасиз бу - Тошкент дербиси бўлади. Унда "Бунёдкор" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан "шерлар" устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз чемпионатда курашни охиригача давом эттирамиз. Шу сабабли қолган ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга курашда давом этаётганимизни намойиш этишни хоҳлаймиз. Уларга қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб беришимиз даркор", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди "Пахтакор" матбуот хизмати.
Фикрлар