Шота Арвеладзе: "Пахтакор" бугун ўз савиясини кўрсатди

"Биринчи навбатда мухлисларга раҳмат айтаман. Улар қийин ҳолатларда бизга куч беришмоқда, олдинга чорлашмоқда. Ўйин аҳамиятга эга эмасди, лекин улар севимли жамоаларини қўллаш ва футбол кўриш учун келишди. Ишқибозларнинг стадионда ўзини қулай ҳис қилиши учун ҳамма ишни қиляпмиз. Иккинчи босқичда ҳам улардан катта кўмак олишга умид қиламан.

Жамоам бугун савиясини кўрсатди. Рақибда эса ёш футболчилар кўп. Биринчи босқични энг кўп очко, энг кўп урилган гол ва энг кам тўп ўтказиб юбориш билан якунладик. Энди янги босқични сабрсизлик билан кутамиз.

Ёш ўйинчиларга имконият беришга уринаман. Аҳмадов асосий таркибда тўлиқ ўйнади. Аста-секин тажриба тўпламоқда. Маҳмудҳожиевни эса ҳозирча дебюти билан табриклаб турамиз", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди "Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!