Шота Арвеладзе: Рақиблар ва ҳакамлардан бир бош устун эдик

"Барча ўйинлар финалдек ўтмоқда. Биз ҳамма ўйинни бугунгидек ўтказишни истаймиз. Кўплаб вазиятлар яратдик, рақибдан ва ҳакамлардан бир калла устун эдик. Стадионга келган кўплаб мухлислар бугун чиройли футбол томоша қилишди. Тошкентда ҳам футболни севишларини кўраяпмиз. Яна бир бор футболчиларимни табрикламоқчиман.

Ҳакамлар қарорлари ҳақида тегишлича ёзамиз. Вазият чегарадан чиқиб кетди. Барча хато қилади, тан оламан, лекин энди бу жуда шубҳали туюлмоқда. Голни бундай бекор қилишмайди. Агар ҳакамлар зарур даражада билмаса, ўқишсин. Бошидан ҳакамларнинг ёнини олганман. Футбол, мухлислар, ҳакамлар ва майдон бутун бир нарса. Уларнинг бирисиз футбол тўлиқ бўлмайди. Англия ва Испания чемпионатини ҳамма мақтайди, сабаби уларда бу боғлиқлик тўғри.

Айни пайтда биз яхши ўйнаяпмиз. Умид қиламанки, захирада ўз вақтини кутаётган ва майдонга тушадиган футболчилар ҳам бутун жамоа ҳақида қайғуришмоқда.

Машарипов кўпроқ дарвозага зарба беришини истайман, унда голлар ва голли паслар кўпроқ бўлишини хоҳлайман. Майдонда "жаҳлдор" бўлиши керак. Рақиб жарима майдони ичига кириб нима қилиб бўлса ҳам зарба беришини хоҳлайман", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди "Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!