"Штутгарт"га янги бош мураббий тайинланди
Германиянинг "Штутгарт" клуби ўзининг расмий сайтида Маркус Вайнцирлни жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлангани ҳақида эълон қилди.
Таъкидлаш керакки, 43 ёшли мутахассис ушбу лавозимдан истеъфога чиқарилган Тайфун Коркутнинг ўрнини эгаллади. "Штутгарт" янги бош мураббий билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Вайнцирль фаолияти давомида "Ян", "Аугсбург" ва "Шальке" клубларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Штутгарт" айни дамда 5 очко билан Бундеслигада сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар