Швейцариялик шпагачилар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди
Хитойнинг Уси шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кун дастурида эркаклар ўртасида шпага қуролида жамоавий беллашувлар якунига етди.
Кеча саралаш баҳслари ўтказилиб, медаллар учун курашувчи жамоалар аниқлаб олинган эди. Унга кўра, барча рақибларини яққол устунлик билан доғда қолдирган Швейцария терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Улар финалда Жанубий Корея терма жамоасини 36:31 ҳисобида доғда қолдирган эди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда россиялик шпагачилар Франция терма жамоасини 45:35 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эслатиб ўтамиз, ушбу тоифада иштирок этган терма жамоамиз биринчи даврада мусобақа мезбонларига 43:44 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар