Симона Халеп: Мақсадим Олимпия ўйинлари ғолиби бўлиш

Руминиялик теннисчи Симона Халеп 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларидан нималар кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.

"Руминия Олимпия терма жамоаси аъзоси эканимдан фахрланаман. Албатта, Токиогача масофа олис, умид қиламанки, ўша вақтда мен ўз ҳолaтимни янада яхшилайман. Мен 2012 йили Лондон Олимпиадасида иштирок этганман.

Теннис шахсий спорт тури, лекин Олимпия ўйинларида сенга ўзгача босим бўлади. Умид қиламанки, Токиода яхши иштирок этиб медални қўлга киритаман. Шунингдек, мусобақанинг очилиш маросимида Руминия байроғини майдонга олиб кириш менинг энг катта орзум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!