Смоловнинг автомобили кўча пойгасида ҳалокатга учрагани маълум бўлди (видео)

Хабарингиз бор кеча Россия терма жамоаси ҳамда "Краснодар" клуби форварди Фёдор Смолов йўл транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарларга қараганда футболчи баҳоси 150 минг АҚШ доллари ҳисобланадиган BMW M5 First Edition автомобилида кўча пойгасида иштирок этган ва ҳалокатга учраган. Ушбу ҳолатни видеотасвирга олган кузатув камераси ҳам бунга яққол гувоҳ бўлиши мумкин.

Қуйида ушбу ҳолат акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин:

Авария пайтида машинада одатдагидек унинг севгилиси бўлган. Бироқ, машинани Смоловнинг ўзи бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!