“Сўғдиёна” – “Нефтчи” 3:0 (видео)

Сешанба оқшомида Pepsi Суперлигада 25-тур ўйинлари старт олди. Турнир жадвалининг сўнгги ўринларида бораётган “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Жиззахда кечган учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Дарвидас Сернас, Шоҳруз Норхонов ва Ойбек Нурматовлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Сергей Лушчан шогирдлари сўнгги ўринни тарк этишди. Қуйида эса мазкур қарама-қаршиликда киритилган голларни томоша қилиш имкониятга эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!