"Сўғдиёна" Даврон Файзиевни вазифасидан озод этди


Куни кеча “Сўғдиёна” стадионида клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан  биринчи давра якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишни клуб президенти Маҳмуджанов Ўктамжон Исмаилович олиб борди. У ўз сўзида клубнинг  биринчи даврадаги қониқарсиз натижалари ва дарвозабонларни тайёрлашдаги камчиликлар борасида сўз юритди. 

Йиғилиш давомида дарвозабонларда етарли маҳоратни шакллантиролмаганлиги натижасида жамоа дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев истеъфога чиқарилди.

Клубнинг муваффақиятсиз натижалари ва биринчи даврани 13-ўринда якунлагани учун бош мураббий Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди. 

Шу билан бирга, футболчилар Дадажон Маматқулов, Омон-биик Халилов ва дарвозабон Сарвар Каримов билан тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!