"Сўғдиёна" Туркия йиғинини якунлади

Янги мавсум олдидан ўз олдига юқори мақсадларни қуйган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини бугун ўз якунига етказди. Жамоа аъзолари эртага юртимизга қайтишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиззахликлар Анталияда 4-17 февраль кунлари йиғин олиб бориб, унинг доирасида 6 та ўртоқлик учрашув ўтказишди.Мазкур ўртоқлик учрашувларни Жиззахликлар Сербия, Тожикистон,Норвегия, Қазоғистон,Украина ва Польша футбол клублари
билан утказди.

06.02.2019

"Сўғдиёна" - "Бачка" 2-2


07.02.2019

"Сўғдиёна" - "Истиқлол" 1-0


09.02.2019

"Сўғдиёна" - "Фредрикстад" 1-1


12.02.2019

"Сўғдиёна" -"Астана" 0-0


14.02.2019

"Сўғдиёна" - "Заря" 1-0


16.02.2019

"Катовице" - "Сўғдиёна" 0-1

Сергей Лушчан шогирдлари Туркиядан қайтишганидан сўнг, қисқа муддатли таътил олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!