Солари эртага бўладиган "Рома"га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди, афсуски Каземиро бу ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиро эртага Чемпионлар лигаси доирасида “Рома”га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсда иштирок этолмайдиган бўлди. Маълумотларга қараганда бразилиялик футболчи жароҳатидан соғайиб улгурмаган.

Бош мураббий Сантьяго Солари эса ушбу ўйин қайдномасига қуйидаги футболчиларни киритди:

Дарвозабонлар: Куртуа, Касилья, Зидан

Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Санчес

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Вальверде, Льоренте, Асенсио, Иско, Себальос

Ҳужумчилар: Диас, Бензема, Бэйл, Васкес, Винисиус

Эслатиб ўтамиз, "Рома" - "Реал" баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!