Сойлиқ қишлоғида улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди (фото)
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Сойлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини соврини учун улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.
- Улоқ-кўпкари мусобақасини ҳар йили ўтказамиз, - дейди Сойлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ниғмат Норматов.- Қишлоғимизда чавандозликни хушловчи аҳоли кўпчиликни ташкил этгани боис ҳам, шу хайрли ишга қўл урганмиз. Туман маданият ва спорт ишлари бўлими (Хайрулло Юнусов) билан ҳамкорликда мусобақалар ўтказиб турамиз.
Мусобақа жуда қизиқарли ўтди. 300 га яқин чавандозлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан таъсис этилган совринлар Шерхон Қорабоев, Ғани Қурбонов, Бовур Абилов каби чавандозларга насиб этди.
Фикрлар