"Спартак" яна ғалаба қозонди

Қитъа ҳоккей лигасининг доимий чемпионатида "Амур" жамоаси "Платинум-арена" муз саройида "Торпедо"га 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Чумпионатда "Адмирал" клуби "Нефтехимик" устидан 4:1 ҳисобида устун келган бўлса, "Сибирь" ўз уйида "Ак Барс"га 0:1 ҳисобида енгилди.

Шунингдек, мусобақада "Барис" "Динамо Минск"ни 3:1, "Йокерит" "Динамо Рига"ни 7:3, "Сочи" "Слован"ни 4:2, "Спартак" "Динамо Москва"ни 4:2 ҳисобида енгди. "Салават Юлаев" клуби эса кутилмаганда "Авангард"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!