"Спорт" бугун қайси ўйинни жонли эфирда олиб беради?
Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичи доирасида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари Саудия Арабистони ва БАА жамоаларига қарши майдонга чиқишади.
Олмалиқликлар Ар-Риёдда "Ал-Насср" билан, "шерлар" эса Дубайда "Ал-Наср" билан куч синашади. Ҳар иккала беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, МТРК "Спорт" телеканали "Ал-Насср" - АГМК учрашувини жонли эфирда намойиш этади.
"Пахтакор" иштирокидаги қарама-қаршилик эса "Спорт" орқали ёзиб олинган ҳолда кўрсатилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар