Стэн Вавринка ярим финалга чиқиш учун ўйнайди
Швейцариялик теннисчи Стэн Вавринка Роттердамдаги турнирнинг чорак финалига муваффақиятли тарзда чиқиб олди.
Стэн мусобақанинг иккинчи даврасида канадалик Милош Раонични дастлабки сетда 6:4 ҳисобида енгди. Иккинчи сет эса тенг курашлар остида ўтди. Аммо Вавринка тай-брекда яхши ўйин кўрсатиб, ғолиб бўлди.
Энди "ABN AMRO World Tennis Tournament"нинг ярим финалига чиқиш учун Вавринка чехиялик Томаш Бердих ва канадалик Денис Шаповалов учашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Фикрлар