Суареснинг "Арсенал"га ўтиш режаси барбод бўлди

"Барселона" хавбеки Денис Суареснинг "Арсенал"га кўчиб ўтиш режаси барбод бўлди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 25 ёшли испаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламагани учун клуб раҳбарияти “канонирлар” билан музокараларни тўхтатган. Таъкидлаш керакки, “Арсенал” етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётган футболчини 8,5 млн евро эвазига ярим мавсумга ижарага олишни режалаштиришаётган эди.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!