Суҳроб Раҳимбеков ва бошқа яккакурашчиларимиз Қозоғистонда навбатдаги жангларини ўтказишади
31 март куни Қозоғистоннинг Байконур шаҳридаги “Сатурн” кинотеатрида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича 51-халқаро турнири бўлиб ўтади.
Мазкур жанг кечасида 8 та профессионал жанг бўлиб ўтади. Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан спортчилар қатнашади. Унда 3 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Олти спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Суҳроб Раҳимбеков қозоғистонлик Жаҳангир махмудов билан куч синашса, Шерзод Ғаниев бошқа бир қозоқ спортчиси Шавкат Рахмоновни синовбадн ўтказади. Яна бир ўзбек спортчиси А. Умиджонов эса Санжар Ажибаев билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.
Фикрлар