Сульшер Гвардиола ва Анчелоттининг рекордларини такрорлади
Бу МЮ учун Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилиб, ўрнига Уле-Гуннар Сульшер тайинланганидан сўнг АПЛ доирасида кўлга киритилган қаторасига олтинчи ғалаба бўлди.
Шу тариқа, норвегиялик мутахассис АПЛда ўзининг дастлабки 6 учрашувида 6 бор зафар қучган учинчи мураббийга айланди. Бунга қадар фақатгина Карло Анчелотти ("Челси") ва Хосеп Гвардиолалар ("Манчестер Сити") шундай серияни қайд эта олишган эди.
Ўз навбатида, хали Сульшерда улардан ошиб кетиш имконияти бор эканлигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. "Қизил иблислар" ўзларининг навбатдаги ўйинларини 29 январ санасида "Бёрнли"га қарши "Олд Траффорд"да ўтказишади.
Фикрлар