Сульшер "Лион" - ПСЖ ўйинига борди
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер кеча Франция чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Лион" ҳамда ПСЖ клублари ўртасидаги ўйинни бевосита стадиондан туриб кузатиб борди.
Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра норвегиялик мутахассис АПЛнинг “Лестер”га (1:0) қарши ўйини якунлангач дархол Францияга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида айнан ПСЖга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашув 12 февраль куни “Олд Траффорд”да, жавоб ўйини эса 6 март куни “Парк де Пренс”Да бўлади.
Фикрлар