Сульшер МЮда ҳеч бир мураббий қила олмаган ишни қилди
Хабарингиз бор "Манчестер Юнайтед" кеча АПЛнинг 19-турида ўз майдонида "Хаддерсфилд"ни 3:1 ҳисобида енгди. Ушбу ғалаба Уле-Гуннар Сульшер учун МЮ бошқарувидаги кетма-кет иккинчи ғалаба бўлди.
Қайд этиш лозимки, ўтган тур норвегиялик мутахассиснинг дебют баҳсида “қизил иблислар” сафарда “Кардифф Сити”ни 5:1 ҳисобида таслим этишган эди. Эътиборлиси, Сульшер “Манчестер Юнайтед”га келгач жамоаси дастлабки 2та ўйинда ҳам 3тадан кам гол урмаган илк мураббий бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Сульшер ўтган ҳафта истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньонинг ўрнига тайинланган эди.
Фикрлар