Сульшер МЮга "Борнмут" ҳужумчисини олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби "Борнмут" ҳужумчиси Жошуа Кингга қизиқиб қолди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли футболчини шахсан МЮнинг янги устози Уле-Гуннар Сульшер ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ раҳбарият норвегиялик мутахассисга қишки трансферлар учун бор йўғи 55 млн евро бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Кинг “Борнмут” сафига 2015 йил “Блэкберн” клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар