Сульшер МЮга доимий мураббий бўлишга тайёр

"Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик устози Уле Гуннар Сульшер ўзининг “Олд Траффорд”даги келажаги ҳақида ўйлай бошлади.

Goal.com тарқатган хабарга кўра агар МЮ раҳбарияти унга жамоанинг доимий мураббийи бўлишни таклиф қилса, норвегиялик мутахассис уни қабул қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моруиньо истеъфога чиқарилгач айнан Сульшер мавсум якунига қадар МЮни бошқарадиган бўлди. У келгач манкуанликлар дастлаб "Кардифф"ни (5:1), кейин эса "Хаддерсфилд"ни (3:1) енгди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” бугун 21:30да “Борнмут”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!