Сульшер: "Манчестер Юнайтед"да ўзимни уйдагидек ҳис этаман

"Биз бундан яхшироқ ўйнай олишимиз мумкин эди. Ўйлашимча, иккинчи бўлим аввалидаёқ ўйинни "тугата олишимиз" мумкин эди, аммо ҳар доим ҳам охиригача бунга амин бўлиш керак эмас.

Рэшфорд - топ даражадаги футболчи. Барчаси меҳнатсеварликдан бошланади. Унда эса барча нарса мужассам. Кўп югуради, тўпни назорат қила олади, рақиб жарима майдони ичида хотиржам ҳаракат қила олади. Унинг келажаги порлоқ.

Сўнгги ой ажойиб ўтди. Бу ҳақиқат, мен ўзимни уйга қайтгандек ҳис этмоқдаман", - деди норвегиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!