Сульшер: Рэшфорд Кейн даражасидаги футболчи бўла олади
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бугун АПЛнинг 22-турида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфордни рақиб жамоа форварди Харри Кейн билан солиштирди.
“У топ даражадаги ҳужумчига айланиши мумкин. Рэшфорд ҳам Кейн даражасидаги футболчи бўла олишига ишонаман. Бу унга қодир.
У ақл бовар қилмас тезликка эга, жисмонан кучли, майдонда боғловчилик вазифасини ҳам ажойиб уддалайди. У билан ишлаш жуда ҳам зўр”, - дейди норвегиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ва – “Манчестер Юнайтед” баҳси бугун 21:30да бошланади.
Фикрлар