Сульшер Рэшфордни МЮда қолишга кўндирди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўзининг келажак фаолияти ҳақида бир қарорга келди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли англиялик футболчи “Реал”дан жиддий қизиқишлар бўлаётганига қарамай МЮда қолишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рэшфорд бошқа жамоага ўтишни режалаштираётган эди. Аммо Уле Гуннар Сульшер жамоага келгач уни “Олд Траффорд”да қолишга кўндиргани айтилмоқда.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “қизил иблислар” сафида жами23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
02/01/2019 12:14
Фергюсон Сульшерга маслахатчи булгандан кейин, уйинчилар кетишни уйламаса керак.