Сульшернинг кашфиёти (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Икки йил вингер сифатида ўйнаганидан кейин Маркус Рэшфорд Оле Гуннар Сульшер қўли остида ҳужумчи сифатида шакллана бошлади. Англиялик ҳужумчи эса бундай ўзгариш унга маъқул тушаётганини исботлашга киришиб кетди.

Ҳамма Рэшфорднинг бошидан нималар кечганини жуда яхши эсласа керак. Ўша мавсумда дастлабки икки ўйинда 4 гол ва бир голли узатма, Манчестер дербисидаги ғолиблик! Аммо кейинчалик Луи Ван Гал клубни тарк этди ва Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланди. Кўпчилик у энди португалиялик мураббий қўли остида йўқолиб кетишини башорат қилганди. Аммо у ўзининг севимли позицияси – ҳужумчи ролида етарлича ўйин амалиётига эга бўлди.

Ҳозирда у тўлиқ вингер сифатида ўйнай олади. Моуриньонинг ҳимояланишга ёрдам бериш бўйича талаблари англиялик футболчини диққатини гол уришдан чалғитиб келаётганди.

Илк мавсумида Рэшфорд гол уриш яхши вазиятга чиққанида, ёки дарвоза олдида тўпга эга чиққанида, номинал ҳужумчини қидирарди. Бу эса кўпчиликни уни Дэнни Уэлбекка қиёслашига олиб келди. Уни Килиан Мбаппега қиёслаган маъқулроқ. Гарчи у франциялик ҳужумчи даражасида бўлмасада, Уэлбекдан анча яхши.

Энди у Оле Гуннар Сульшер қўли остида яна марказий планга чиқди. Норвегиялик мураббий бошчилигида тўрт ўйинда уч гол урган Рэшфорд ҳужумчи сифатида ўйнай бошласа ажабмас. Катта куч, тезлик ва эҳтирос билан гол уриш бўйича унга тенг келадигани бўлмаса керак. У шундай кўриняптими ёки рақамлар ҳам у томондами?

Моуриньо етакчилигида у ўтган мавсумнинг бошидан бери 4357 дақиқа ўйнади. Сульшер қўли остида эса 326 дақиқа. Статистикани қиёслаш учун ўртача 90 дақиқани оламиз.

«Ўзгача» даврида Рэшфорд 15 гол урди (ҳар 90 дақиқада 0.31 гол). Дарвоза томон 1.63 марта зарба йўллади. Аммо шундан 0.66 таси аниқ зарбалар. У шунингдек, 3.04 дриблингни амалга оширган. 1.16 си эса муваффақиятли чиққан. Яъни 38 % лик натижа! 30.88 марта тўпга тегинган. Рақиб жарима майдончаси томонда атиги 3.16 марта!

Ҳозида эса футболчи 0.83 гол урмоқда. 4.97 зарба йўллашга улгурган. Шундан 2.76 таси аниқ. Бу эса у Моуриньо давридагидан кўпроқ гол уриш статистикаси ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Рэшфорд атиги 1 голга ассистентлик қилган. Аммо у 1.66 та хавфли вазиятлар яратмоқда. Демак у гол уришдан кўра яратувчанликни ошириб олган. Англиялик футболчи 3.87 дриблингни бажарган, шундан 2.21 таси омадли якун топган.

Рэшфорд ўз ўйинини кучайтирган чизиқлар йўқ, аслида. Аммо ҳозирда бу рақиб жарима майдончаси эканлигига шубҳа йўқ. Рэшфорд Моуриньо даврида кераксиз жойларда ўйнарди.

У 2016/17-йил охирида 3 гол урди. 2017-йил сентябрида қаторасига тўрт гол уришга эришди. Аммо бу голлар нисбатан кучсиз жамоаларга киритилди. Сульшер қўли остида эса у қайта жонланди.

Энди норвегиялик мураббий Рэшфорднинг ўйинини кучайтира олдими? У шунчаки шогирдига ҳужумда ўйнаши учун кўпроқ вақт бермоқда.

У мураббий бўлмасидан олдин Рэшфорд билан «Янг Бойс»га қарши ўйин олдидан учрашганди. Бир қатор вазиятларни кўкка совурган бўлажак шогирдига МЮнинг афсонавий футболчиси ўзининг маслаҳатини берганди: «... ташвишланма, ўғлим. Шунчаки озгина дам ол.» Рэшфорд эса тегишли хулосани чиқарди. Ўшандан кейин у яна «ёш бўлганингда, ҳужумни тезроқ якунлашни истайсан. Бундай топ ҳужумчи билан ишлаш мароқли, айниқса унинг дарвоза олдидаги ҳотиржамлигини қаранг» – дея интервью берди.

Бундай ҳотиржамлик Рэшфорднинг «Ньюкасьл»га урган голида намоён бўлди. Санчесдан тўпни қабул қилиб олган футболчи Мартин Дубравканинг келишини кутди ва кейингина ҳаракатлана бошлаганди.

Ромелу Лукакунинг таркибда борлиги сабабли норвегиялик мураббий Рэшфорд «баъзан ўнг, баъзан чап қанотда ўйнашини» айтди.

Жамоада икки марказий ҳужумчининг борлиги мураббий учун бошоғриқ бўлади. Аммо Сульшер бунга бошқача фикрда: «Иккаласи билан ҳам ўйнашимиз мумкин. Муаммо йўқ. Бу менга вариантлар тақдим этади» – деган.

Жозе Моуриньо даврида эса Лукаку сўзсиз асосий таркибда эди. Рэшфорд бельгиялик ҳужумчи йўқлигида унинг нуқтасида пайдо бўларди. Моуриньо ундан ҳужумчи сифатида камроқ фойдаланарди.

Олти ой клубда қолиши аниқ Сульшер Рэшфордга кўпроқ имконият бериши ва уни ҳужумчи сифатида ўйнатиши кўпроқ фойда бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/01/2019 15:18
Янги мураббий эффекти булмаса яхши. Вакт курсатади