"Суонси" ва "Саутгемптон" учрашуви ғолиби 90 млн евро ютиб олиши мумкин

  • 8 май, 2018, 17:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия премьер-лигасининг 37-турида мусобақа аутсайдерлари ҳисобланган "Суонси" ва "Саутгемптон" ўзаро тўқнаш келишади.

Tecno

Қайд этиш лозимки, мос равишда 17- ва 18-ўринларда бораётган ушбу жамоалар қарама-қаршилигида мағлубиятга учраган клуб ўз-ўзидан АПЛни тарк этади. Келгуси мавсумда эса премьер-лиганинг ҳар бир иштирокчи жамоасига 135 млн евро мукофот пули берилади. Чемпионшипда эса бу кўрсатгич бироз пастроқ, яъни 45 млн еврони ташкил этади.

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу учрашув ғолиби нафақат кучлилар сафида қолади, балки, ўз ғазнасини 90 млн евро билан бойитиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Маълумот учун, "Суонси" ва "Саутгемптон" ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!