Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташланди

Демак, дастлабки 5 турнинг тақвими шундай кўриниш олди:

23-тур
«Навбаҳор» - «Пахтакор»
«Металлург» - «Локомотив»
«Бунёдкор» - «Бухоро»

24-тур
«Навбаҳор» - «Металлург»
«Локомотив» - «Бунёдкор»
«Пахтакор» - «Бухоро»

25-тур
«Бунёдкор» - «Навбаҳор»
«Металлург» - «Пахтакор»
«Бухоро» - «Локомотив»

26-тур
«Навбаҳор» - «Бухоро»
«Металлург» - «Бунёдкор»
«Пахтакор» - «Локомотив»

27-тур
«Бухоро» - «Металлург»
«Локомотив» - «Навбаҳор»
«Бунёдкор» - «Пахтакор»

- Юқори олтилик учун Эктор Купер ва Омон Ғофуров қуръа ташлайдиган бўлди

- Эктор Купер ПФЛнинг "Фэйр-плей" совринини "Насаф" клубига топширди

23-тур. Қуйи олтилик

АГМК – “Нефтчи”
“Қўқон-1912” – “Насаф”
“Сўғдиёна” – “Қизилқум”


24-тур
АГМК – “Сўғдиёна”
“Қизилқум” – “Қўқон-1912”
“Нефтчи” – “Насаф”


25-тур
“Қўқон-1912 – АГМК
“Сўғдиёна” – “Нефтчи”
“Насаф” – “Қизилқум”



26-тур
АГМК – “Насаф”
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”
“Нефтчи” – “Қизилқум”


27-тур
“Насаф” – “Сўғдиёна”
“Қизилқум” – АГМК
“Қўқон-1912” – “Нефтчи”.

- Чемпион номи муддатидан аввал маълум бўлса, кейинги турда уларга қарши ўйнайдиган жамоа чемпионларга чемпионлик йўлаги ташкил этиб бериши борасида келишиб олинди   

- 32-тур ўйинлари бир вақтда бошланади. Истисон ҳам бор албатта...

- "Спорт" каналига қулай бўлиши учун "Қизилқум" ва "Бухоро", шунингдек Водий жамоалари турли кунларда ўйнаши учун алоҳида саватга ажратилди. Тошкент  жамоалари ҳам шулар жумласидан

- Саватларни аниқлаш учун "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ва клуб сардори Шукурали Пўлатовлар   таклиф этилди

- Диёр Имомхўжаев сўз олди ва олтин очко қоидасининг афзалликларини санаб ўтмоқда

- Саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саттор Исломов ўз ҳунарларини ишга солиб, йиғилганларга кўтаринки кайфийт улашди

- Ортда қолган 22-тур баҳслари бўйича энг кўп мухлис тўплаган "Навбаҳор" мухлислар вакили Мубашшер Домлажонов саҳнага таклиф этилиб, унга ПФЛнинг махсус совғаси топширилди

imomhujayev

- Қуръа ташлаш маросимидаги дастлабки янгилик. ЎФА йил бошида қабул қилган Реламентга яна ўзгартириш киритибди. Яъни ёшлар лигаси жамоалари асосий таркиблари билан биргаликда ўйинларни ўтказадиган бўлибди.

- Саҳнага Pepsi савдо белгиси вакили Алишер Саматов таклиф этилди ва у Суперлига билан боғлиқ ҳамкорлик борасида ўз фикрларини билдирди

hasu

Ёшлар лигаси пешқадами "Пахтакор" жамоаси устози Ж. Абдураимовга махсус совға топширилди

- ПФЛ Спорт бўлими бошлиғи Баҳодир Мирзаев Суперлиганинг мухлислар ташрифи борасидаги фикрларини билдирмоқда

- ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ёшлар лигасининг давоми борасида маълумот берди.

Ўйиндан бир кун олдин Ёшлар лигаси, кейин асосий таркиб жамоалари ўйнайди. Ёшлар лигасида жамоалар дастлабки икки даврада неча очко йиғган бўлса, шу очколарни сақлаб қоладиган бўлди.

Омон Ғофуров (ПФЛ бош директори): Бу йил футболимизда кўплаб ўзгаришлар, ислоҳотлар қилинмоқда. Чемпионатимиз анча қизиқарли тарзда кечмоқда. Жамоалар бизга шиддатли ўйинлар тақдим этишмоқда. Умид қиламиз, иккинчи босқич янада қизиқарли тарзда кечади

- Қуръа ташлаш маросимини шарҳловчи Нодир Абдуқодиров олиб бормоқда

- Маросим бошланмоқда

kuper qura

Бугунги қуръа ташлаш маросимига Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Эктор Купер ҳам ташриф буюрди

Ҳикмат Эргашев ("Бунёдкор" мураббийи): Миржалол Қосимов анча яхши бўлиб қолди. Жамоамизда ўзгаришлар бўлмайди.

Шуҳрат Раҳмонқулов ("Қўқон-1912" мураббийи): Биринчи босқичда бизга бироз омад етишмади , натижада кучли олтиликка кира олмадик. Таркибимизда бир қатор ёш, иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Жавоҳир Сидиқов, Муҳаммаданас Ҳасанов каби футболчилар , кейинги босқичда ҳам ўзларини кўрсатишади.
Жамоамиз 2-босқичга яхши тайёргарлик олиб бормоқда. Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш

Февзи Давлетов ("Металлург" мураббийи): Бизда бу йил қўлланилаётган формат Қозоғистонда бир неча йиллар муқаддам қўлланган эди. Мен ўшанда футболчи сифатида Қозоғистонда тўп сургандим. Бу форматнинг афзаллик жиҳатларидан бири ҳар битта ўйиннинг финал сингари муросасиз ўтишидадир. Аммо унинг бизнинг футболимизга қанчалик фойда берган бермаганлигини мавсум якунида билиб оламиз.

Бахтиёр Ашурматов: (АГМК бош мураббийи): Иккинчи олтиликдаги жамоалар ҳам жуда кучли. "Насаф", "Қизилқум", "Қўқон-1912" кабиларни мисол қилишим мумкин. Қуйи олтиликни имкон қадар юқори ўрин олишга интиламиз.

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи): Футболчиларимиз клубни тарк этмаганида, биз кучли олтиликка кирган бўлар эдик

quraaa4

ergashev hikmat

- Бугун "Бунёдкор" номидан ёрдамчи мураббий Ҳикмат Эргашев иштирок этади. Миржалол Қосимов машғулотларда жароҳат олгани айтилган эди

- Бугун Суперлигадаги 12 клуб бош мураббийлари ва уларнинг сардорлари  иштирок этишади

- Маросим вақти ўзгарганига Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер сабаб бўлган экан. Купер бугунги жараёнда иштирок этишни истагани маълум бўлди ва шу боис, маросим 20:00 да эмас, 22:00 да бошланмоқда

- Жараённи бошлаш учун барча нарса шай

quraaa2_1

quraaa

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!