Суперлиганинг янги мавсумида 10 жамоа иштирок этиши эҳтимоли катта
Ads

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Ҳозирга қадар ташкилотимиз эски регламентни тартибга келтирди, футболчи ва мураббийлар учун умумий шартномаларни ишлаб чиқди. Айни вақтда ПФЛ бош лига ҳомийлари, шунингдек, бир қатор суғурта компаниялари, трансляция масалалари юзасидан манфаатли келишувлар бўйича иш олиб бормоқда.

Режага кўра, Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми мартнинг илк кунидан старт олиши керак эди. Бироқ футбол клублари лицензиялаш талабларини якунлаб улгурмади. Суперлигада клуб сони 10 та қолдирилиши мумкинлиги борасида аввал ҳам хабар берилган бўлса-да, бу ҳолатдан айрим жамоалар тўғри хулоса чиқармаган.

ПФЛ комиссияси 19 февралдан бошлаб футбол клубларини якуний текширувдан ўтказади ҳамда ҳафта якунида Суперлигада тўп сурадиган клублар номига ойдинлик киритиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тога
19/02/2019 19:25
10 команда колса ракобат ва уйинларнинг кизиги йуколади факат ойнайи жахонда Тошкент, Водий хамда Карши командаларнинг уйинини курамиз бошка командаларнинг катнамаслигининг сабаби бу ПФЛнинг янги коидалари командани лицензиялаш ва футболчиларнинг курикдан утиш бу даркор. Лекин хар бир команданинг унга юклатилган кушимча вазифалари уларга огирлик ботмокда бу шу команданинг асосий таркибидан ташкари хотин-кизлар командасини ва академиясини ривожлантириб бориш ана шу сабабли муаммо чикмокда. Сабаби оддий стадионлар бум-буш бизларнинг командаларимиз профессионал булсада халли-спорт йуналишида менеджмент юритишни урганмаган хозирча бизларнинг командалар худди Хитой, Жанубий корея, Япония командаларидай иш юритолмайди яъни купол килиб айтганда фойда олшини билмайди.
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 13:54
яхши бўларди 10 жамоа қолса. сифат ошарди яна ҳам