Сурия терма жамоаси бош мураббийи: Ғалаба қозонишимизга ишонгандим
Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге бироз аввал якунига етган Ўзбекистон - Сурия учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун биз сафарда ўйнадик. Шундай бўлсада биз катта ташаббусга эришдик. Бугун ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик.
Биринчи бўлимда рақибга нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатдим. Аммо гол уришга эришмадик. Ўйин якунида эса Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумлари тобора кескин тус олди.
Бизда ҳали мавсум бошланмагани учун аксарият футболчиларимиз ўзини тўлиқ кўрсата олишмади. Мен Ўзбекистон терма жамоасини бўлажак Осиё кубогида Япония, Жанубий Корея ва Австралия каби қитъа грандлари қаторида фаворит ҳисобланади.
Фикрлар