Сузиш: Владислав Мустафин сузиш баҳсларидаги чиқишини якунлади

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича финал баҳслари ўз якунига етди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Владислав Мустафин ҳам иштирок этди. 

Ушбу беллашувда ҳамюртимиз маррага 27.72 сония вақтда етиб келган ҳолда, 5-ўринни банд этди. Хусусан, олтин медаль япониялик Ясухиро Косекига насиб этган бўлса, кумуш медални хитойлик Зибей Ян қўлга киритди. Кучли учликни эса қозоғистонлик Дмитрий Баландин якунлаб берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!