Свен-Йоран Эрикссон Камерун терма жамоасини бошқариши мумкин
Швециялик машҳур мутахассис Свен-Йоран Эрикссон Камерун футбол федерацияси билан музокаралар ўтказди.
Камерун футбол федерацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра 70 ёшли мутахассис 3 кун давомида ушбу мамлакатда бўлиб қайтган. Камерунга эса тез кунларда янги бош мураббий келиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Эрикссон Ироқ терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Свен-Йоран Эрикссоннинг сўнгги иш жойи Хитойнинг “Шеньчжен” клуби бўлган. У ушбу жамоадан бир йил муқаддам истеъфога чиқарилган.
Фикрлар