Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон чемпионатидан фоторепортаж
Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида ўсмирлар ўртасида таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. 300 нафардан ошиқ спортчи иштирок этаётган мусобақанинг биринчи кунида 10 вазн тоифасида (4 та қизлар ва 6 та ўғил болалар) ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Ғолиблар сафида Амирбек Тўраев (-45 кг.), Улуғбек Рашидов (-48 кг.), Диёрбек Тўхлибоев (-55 кг.), Жасурбек Жайсунов (-63 кг.), Муҳамаджон Ёқубов (-73 кг.), Шаҳзодбек Абдуакимов (-78 кг.), Рухшона Амонова (-42 кг.), Нафосат Тоштемирова (-46 кг.), Озода Собиржонова (-52 кг.), Алтиной Қалбаева (-59 кг.) лар бор.
Бугун чемпионатнинг сўнгги куни.
Фикрлар