Таэквондо WTF. Спортчиларимиз «Korea Open» мусобақасида иштирок этадилар

18-24 июль кунлари Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэвондо WTF бўйича «Korea Open» рейтинг мусобақаси бўлиб ўтади. Турнир доирасида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилади.

Баҳсларда Жасур Бойқўзиев, Сардор Тоиров, Ниёз Пўлатов, Динорахон Мамадибрагимова, Светлана Осипова каби етакчи таэквондочиларимиз қаторида бир қатор умидли ёшларимиз ҳам иштирок этадилар.

Терма жамоамиз ушбу мусобақада 30 нафар спортчи билан иштирок этиши кутилмоқда. Мураббийларимиз Осиё ўйинлари олдидан бир қатор етакчи спортчиларимизнинг жисмоний ва рухий тайёргарликларини ҳам синовдан ўтказиб олишни мақсад қилиб қўйишган, -  хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Маълумот учун, мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи 20 рейтинг очкосини ишлаб олади. Иккинчи ўринни эгаллаган таэквондочи 12 очко, учинчи ўрин эгаси эса 8 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўяди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!