Таэквондо бўйича "Торнадо" жамоаси аъзолари Қозоғистонда 22 медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган "Қозоғистон опен" ва "Олмаота челленжер"  мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз шарафини Тошкентнинг "Торнадо" жамоаси ҳимоя қилди. Мусобақада Асроров Аҳрор, Сайдиев Қувондиқ ва Жалолов Жамолиддин бошчилигида 11 нафар спортчимиз даянга чиқди.

Кадетлар, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган мазкур турнирларда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этди.

"Қозоғистон опен" турнирида жамоамиз иккитадан олтин ва кумуш ҳамда еттита бронза медалини қўлга киритди. "Олмаота челленжер" мусобақасида эса Олмаота шаҳри клубларига қарши рақобатлашган "Торнадо" жамоасининг 11 аъзоси барча жангларда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди

d302cfac-39e8-4d17-bcf6-8329ecb98dc2

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!