Таэквондочиларимиз Кореядаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда
Хабар берганимиздек, Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэквондо бўйича Корея очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда. Анъанавий тарзда ташкил қилинадиган жорий мусобақада терма жамоамиз ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунги баҳсида ёшлар тоифасида иштирок этган вакилимиз Амирбек Тўраев вазни 45 кг.гача бўлган иштирокчилар баҳсида бронза медалини қўлга киритди. Бугун ҳам юртдошларимизнинг муваффақиятли беллашуви давом этмоқда. Жумладан, катталар тоифасида Мадинабону Маннопова ҳам -49 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, яна икки нафар ўсмирлар тоифасидаги вакилларимиз Жаҳонгир Худойбердиев кумуш, Улуғбек Рашидов эса олтин медаль эгасига айланди.
Фикрлар