Тамара Зиданшек Хуахинда яхши ўйнамоқда
Таиланднинг Хуахин шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган "Toyota Thailand Open" турнирида иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
Соврин жамғармаси 250,000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг ушбу босқичида словениялик Тамара Зиданшек ва америкалик Женнифер Брэди ўзаро рақобатлашди.
Уч сет давом этган ўйинда Тамара рақибини 6:3, 0:6, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди
Фикрлар