Таниқли мутахассис Филиппин терма жамоасида иш бошлади
Швециялик машҳур мутахассис Свен-Йоран Эрикссон Филиппин терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
ФИФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра филиппинликлар 70 ёшли мураббий билан 1,5 йиллик шартнома имзолашган. Таъкидлаш керакки, Филиппин терма жамоасини Осиё кубогига айнан Эрикссон олиб боради.
Маълумот учун, Эрикссон фаолияти давомида Англия, Мексика ва Кот-д’Ивуар каби машҳур терма жамоаларни бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи эса "Шэньчжэнь" клуби бўлган эди.
Фикрлар