Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

Про лига

“Хотира-79” – “Нурафшон” учрашувининг якунида тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Хотира-79” жамоаси футболчиси Д. Тўхтибоев 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Нурафшон” – “Локомотив-БФК” учрашувининг 86 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Нурафшон” клуби футболчиси О. Ҳакимжонов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Нурафшон” – “Локомотив-БФК” учрашувининг 86 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Локомотив-БФК” клуби футболчиси С. Ғуломов 4 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Истиқлол” – “Шўртан” учрашувининг 75 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Шўртан” жамоаси футболчиси М. Маматхонов 4 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Динамо” – “Андижон” учрашувининг 67-дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Андижон” футболчиси Ф. Мираҳматов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 500 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Ўзбекистон кубоги (аёллар)

“Пахтакор W” – “Локомотив W” учрашувининг 69 дақиқасида тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Локомотив W” жамоаси мураббийи Ф. Муротов 4 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар шундайҳолат яна такрорланса, “Локомотив” клубига мураббий масаласини қайтадан кўриб чиқиш тавсия қилинади. 

“Сўғдиёна W” – “Бухоро W” учрашувининг 72-дақиқасида жиддий қоида бузарлик учун майдондан четлатилган “Сўғдиёна” футболчиси З. Қобулова 2 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

Ёшлар лигаси

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувининг 89 дақиқасида тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” жамоаси футболчиси Д. Усмонов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 500 000 сўм миқдорида жарима белгиланди. 

“Навбаҳор” – “Металлург” учрашувининг 65 дақиқасида тўпсиз ҳолатда рақибига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлатилган “Металлург” жамоаси футболчиси С. Қобилжонов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 500 000 сўм миқдорида жарима белгиланди. 

Футзал

“Қизилқум” – “Локомотив” учрашувининг 39 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” жамоаси аъзоси Ш. Неъматов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Қизилқум” – “Локомотив” учрашувининг 35 дақиқасида рақиб шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” жамоаси аъзоси Т. Раҳимов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви якунлангач тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси Л. Сафоев 2 та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви якунлангач тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Бунёдкор” жамоаси аъзоси О. Воҳидов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди.

АГМК – “Насаф” учрашувининг 33 дақиқасида тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Насаф” жамоаси аъзоси Ш. Маъруфов 4 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Бухоро” – “Локомотив” учрашувининг 10 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Локомотив” жамоаси аъзоси А. Юнусов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 500 000 сўм миқдорида жарима белгиланди. 

U-18

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувининг 55 дақиқасида тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Х. Убайдуллаев 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувининг 55 дақиқасида тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Х. Шодмонов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувининг 72 дақиқасида тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” жамоаси аъзоси А. Умуров 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Навбаҳор” – АГМК учрашувининг 88 дақиқасида ўз жамоадоши шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган АГМК жамоаси аъзоси Э. Маликов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Навбаҳор” – АГМК учрашувининг 73 дақиқасида жиддий қоидабузарлик амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” жамоаси аъзоси А. Жалилов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Металлург” – “Локомотив” учрашуви якунлангач ўйин қайдномасига киритилмаган “Металлург” футболчиси А. Бўтаев трибуна ости биносида рақиб футболчиси В. Фоминга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширгани учун 4 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!