Tashkent Challenger. Жўрабек ва Санжар ярим финалга чиқди

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган  Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов тандеми бугун чорак финал баҳсида ҳиндистонлик Срирам Балажи/Вишну Вардхан дуэтига қарши кортга чиқди.

1 cоат 44 дақиқа давом этган қарама-қаршилик теннисчиларимизнинг 7:6, 7:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Энди улар эртага марказий кортда Лука Маргороли/Тристан-Самуэль Вайссборн дуэтига қарши баҳс олиб боришади. Мазкур беллашув 15:00 да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!