"Tashkent Open": Анастасия Потапова бош совринни кўзламоқда
Россиялик Анастасия Потапова теннис бўйича Тошкент очиқ турнирида иккинчи даврага йўл олди.
Анастасия ушбу мусобақанинг илк босқичида швейцариялик Штефани Фогелени, уч сетда – 4:6, 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди "Tashkent Open" турнирининг навбатдаги босқичида Потапова ҳамюрти Анна Калинская, ёки сербиялик Ольга Даниловичга қарши ўйин ўтказади.
Фикрлар