Тайсон Фьюри Головкиннинг мураббийи лагерида тайёргарликни тугатди
Ads

Британиялик оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюри (27−0, 19 КО) Big Bear (штат Калифорния, АҚШ)даги Абель Санчес машғулотлар лагерида тайёргарликни тугатди.

Санчес залида шунингдек қозоғистонлик Геннадий Головкин (38−1−1, 34 КО), Руслан Мадиев (12−1, 5 КО) ва Али Ахмедов (13−0, 10 КО) ҳам машғулотлар олиб боради. Фьюри бу ерга октябр ойи бошида келган эди. Британиялик боксчи фаолиятида илк марта жангга АҚШда тайёргарлик ўтказди.

Санчеснинг лагерини тарк этгандан сўнг Фьюри Калифорниянинг асосий шаҳри — Лос-Анжелесдаги машҳур америкалик таниқли мураббий Фредди Роачнинг Wild Card Gym залида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Фьюри навбатдаги жангини 1 декабр куни айна Лос-Анжелесда ўтказади. Мазкур жангда унга ушбу вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер (40−0, 39 КО) рақиблик қилади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98