Тайсон Фьюри: Уайлдер билан реванш жангимиз март ойида бўлади

  • 3 декабрь, 2018, 09:45
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ушбу вазнда WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдерга қарши иккинчи жанг 2019 йил март ойида бўлиб ўтади деб ҳисобламоқда.

Мен эътироз билдирмоқчи эмасман, – дейди Фьюри Behind The Gloves каналига берган интервьюсида. — Уайлдер ич-ичидан ғалаба қозондим деб ўйлаяпти. Мен уни тушунаман. Ҳар бир боксчи ғалаба қозонишни истайди, аммо у кўп зарба ўтказиб юборди. Шундай экан, мен ғалаба қозондим. Бутун дунё кўрди, аммо ҳакамлар нотўғри ҳисоблашди. Мен ўтган нарсани ўзгартира олмайман, шунинг учун келажакни ўйлайман.

Фьюрининг сўзларига кўра, шартномада икки боксчининг бири мағлуб бўлганда автоматик реванш жанг ташкил қилинар эди. Бу шунингдек, дуранг вазият учун қўлланади деб ҳисобламоқда. Бироқ ҳар қандай ҳолатда қиш охирига қадар интенсив машғулотларни ўтказади ва шундан кейин бир неча ҳафта оиласи билан бирга бўлади.

Рингга март ойининг ўрталарида ёки охирида қайтишни истайман, – дейди собиқ чемпион. – Машғулотни давом эттираман ва спорт формамни ушлаб қоламан. Бу жангдаги вазним (116,3 кг) мен учун оз. Бош машғулотларида катта танаффус бўлади, аммо мен жисмоний тайёргарлик билан шуғулланаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!