Тайсон Фьюри кейинги жангини Уайлдерга қарши ўтказади
Ads

Британиялик супер оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюри Белфастда ўзининг навбатдаги жангини ўтказиб, италиялик Франческо Пьянетани мағлуб қилди.

10 раунд давом этган жангда Фьюри рақибидан 100:90, 100:90, 100:90 ҳисобларида устун келди.

Энди Фьюри кейинги жангини ушбу вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдерга қарши ўтказади. Тўнқашувдан Уайлдер рингга кўтирилган ва британиялик боксчи билан кўз уруштиришган.

Boxing

Жангни Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен тасдиқлади ва бу тез орада Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Санаси кейинроқ маълум бўлади.

Минбар

Барча блоглар