Тайсон Фьюри тажрибали Фредди Роучни жамоасига таклиф қилди

  • 15 ноябрь, 2018, 13:02
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри жамоасига тажрибали мураббий Фредди Роучни таклиф этишга қарор қилди.

Биз Голливуддаги Фреддининг спорт залида шуғулланаяпмиз, – дейди Фьюри. – Фреддининг тажрибаси бизга жуда фойдали бўлади. У яхши маслаҳатлар беради. У жуда очиқкўнгил инсон, шунинг учун уни жамоага таклиф қилишга қарор қилдим ва бизга ёрдам бера олишини билдим. Фредди бизга керакли барча нарсаларни билади. Бизга ақлли ва тажрибали кишиларнинг маслаҳатлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боксчи амакиси ва мураббийи Питер Фьюри билан муносабатлари ортга кетиб, ҳамкорликни чеклаган эди. Шунинг учун Тайсон Фьюри сўнгги иккита жангига 26 ёшли Бен Дейвисон қўл остида тайёргарлик кўрган. Яқинда Фьюри жамоасидан унинг отаси Жон Фьюри АҚШга виза берилмагани учун жамоани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!