Тайсон "Шахтёр"нинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Донецкнинг "Шахтёр" клуби ўзининг 2018 йилдаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу номга 4675 овоз тўплаган Тайсон сазовор бўлди. Бразилияик ярим ҳимоячи бу борада ҳимоячи Исмаил (2885) ва ярим ҳимоячи Марлосларни (1508) ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Тайсон ўтган 2018 йилда "кончилар" сафида жами 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!