Теннисчиларимизнинг омадсизлиги қачонгача давом этади?

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "KPIT-MSLTA ATP Challenger" мусобақаси ўтказилмоқда.

Соврин жамғармаси 50,000 АҚШ доллари бўлган ушбу турнирнинг яккалик баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Жўрабек Каримов, Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов саралаш баҳсларидан ўта олмади.

Яккаликлар ўртасида омадсизликка учраган С.Файзиев мусобақанинг жуфтлик баҳсларида қозоғистонлик Александр Недовесов билан тандем ҳосил қилди ва илк даврада ҳиндистонлик Срирам Балажи ва Вишну Вардхан дуэтига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!