Тезкор хабар! Алишер Усмонов “Арсенал”даги акцияларини сотиб юборди
Асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Лондоннинг “Арсенал” клубидаги ўзига тегишли бўлган 30% акциясини спорт магнати Стэн Кронкега сотиб юборди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича Кронке россиялик бизнесмендан олган акциялар учун унга 550 млн фунт тўлаган. Маълумотларга қараганда ушбу ҳолат жамоа акционерлари ўртасида узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган можаро сабаб юз берган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Усмонов “Арсенал”ни тўлиқ сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар